UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0

13 авг 09:22
Янгиликлар

Футбол

Германия Суперкубоги. "Бавария" "Айнтрахт"ни тор-мор этди

Германия Суперкубоги доирасидаги учрашувда "Айнтрахт" "Бавария" билан куч синашди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Нико Ковач "Бавария" рулидаги илк учрашувида ғалаба қозонди ва Германия Суперкубоги совринини қўлга киритди.

Қизиғи, Ковач "Айнтрахт" бош мураббийи сифатида ҳам охирги ўйинини ўшандаги бўлажак жамоаси "Бавария"га қарши ўтказиб, Германия кубоги финалида ғалабани тантана қилганди. "Бавария"даги дебют баҳсида эса собиқ жамоасини ранжитди. 

Шу тариқа, Ковач "Айнтрахт"даги сўнгги ва "Бавария"даги илк учрашувида ғалаба қозониб совринларга эга чиқди. "Бавария" кетма-кет еттинчи йили Суперкубок баҳсида иштирок этди ва умумий ҳисобдаги еттинчи Германия Суперкубогини қўлга киритди.

Германия Суперкубоги.

"Айнтрахт" - "Бавария" 0:5

"Коммерцбанк-Арена" стадиони.

Голлар: 0:1 – 21 Левандовски, 0:2 – 26 Левандовски, 0:3 – 54 Левандовски, 0:4 – 63 Коман, 0:5 – 85 Алькантара.

Айнтрахт Ф – Реннов, Сальседо, Виллемс, да Кошта, Абраам, де Гузман (Ребич, 64), Хасебе, Гачинович, Торро, Фабиан (Блум, 64), Аллер (Йович, 76).

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Роббен (Коман, 58), Алькантара, Мартинес, Рибери, Мюллер (Горетцка, 64), Левандовски (Вагнер, 72).

Бош ҳакам: Марко Фриц

Огоҳлантиришлар: Хуммельс (45), Абраам (70).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг