UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0

19 май 12:07
Янгиликлар

Футбол

Германиялик мутахассис Шомуродов Бундеслиганинг қайси клубига мос экани ҳақида гапирди

Маълумки, “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сони Германия Бундеслигасининг тур якунларига бағишланди.

Унда меҳмон сифатида сайтимизнинг германиялик яқин дўсти Мирон Гойхман иштирок этди. Ташкил қилинган жонли эфир давомида мутахассис ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрини билдирди.

“Мен бу ҳақида Россия матбуотида ўқидим. Ўйлашимча, Шомуродов футболчи сифатида Бундеслигада ўйнай олади. Тўғри, топ жамоалар сафига бориб қўшилмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси трансфер сиёсатига боғлиқ, клуб билан келишиш, агентларнинг ишга муносабати, маълум нархдаги суммани тўлаш ва ҳоказо. Унинг агентининг Бундеслига клублари билан алоқалари қандайлигини билмайман. Элдорни Германия чемпионатида кўриш қизиқарли бўлади деб ўйлайман.

Ҳозир қайси жамоада ҳужумчи билан боғлиқ муаммо бор? Менимча, барча клублар ҳар доим кучли ҳужумчиларни излашади. Мен уни “Аусбурга”га таклиф қилардим. Ҳозирда мазкур исландиялик ҳужумчи Финбогассон бор, у кўп жароҳат олади. Шу боис бу жамоага Шомуродов келса ёмон бўлмасди. Коронавирус футболчиларнинг трансфер нархини тушишига жиддий таъсир қилади. Шу боисдан бу масалада яхшилаб ўйлаб кўриш керак”,- деди Мирон Гойхман "Тезкор Студия"да. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг