UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

29 май 19:51
Янгиликлар

Футбол

"Getty"дан 10та шедевр: 28 май

Теглар :  GettyСуратлар
Лойиҳамизнинг навбатдаги сонини томоша қилинг.

Ҳар куни Gettyimages сайтига жойланган футболга оид энг чиройли суратларини томоша қилишингиз мумкин. Сайтимизга бир кунлик энг ажойиб расмларни йиғиб, эътиборингизга ҳавола қиламиз.

28 май

Бундеслига учрашувида ишлаётган журналист хатто микрофонга ҳам ниқоб кийдириб қўйган



Бу "Вулверхэмптон" клубининг машғулоти. Суратдаги челаклар икки нарса учун хизмат қилади: 1. Футболчилар ўртасидаги масофани сақлаш; 2. Ҳар бир челак ичида сув идишлар бор. Ушбу ғоя футболчилар бир-бирининг идишидан сув ичмаслигини таъминлайди


Харри Кейн-Сон Хён Мин жуфтлиги стол футболида Лукас Моура ва Эрик Дайер жамоасига қарши курашмоқда


Муҳаммад Салоҳ карантин вақтида ҳам формасини сақлай олганини кўз-кўз қилмоқда


Алисон Бекернинг соч турмагига эътибор беринг. Дарвозабон сартарошга мурожаат қилмаганига анча бўлибди


Дания чемпионати учрашуви вақтида мухлислар ўйинни "Zoom" иловаси орқали томоша қилишди. Баҳсни ушбу программа орқали кузатган ишқибозларнинг эфирдаги видеолари стадион трибуналарида намойиш этилди


Шу билан бирга Дания чемпионатидан ўрин олган "Орхус" ҳамда "Раннерс" ўртасидаги баҳсда трибуналарга "мухлислар" ўрнатиб чиқилди. Ушбу суратда (чапдан ўнгга) даниялик сиёсатчи Йоанне Шмидт Нилсен, Дания бош вазири Метте Фредериксен ва Мишель Обама (Барак Обаманинг хотини) сурати ўрнатилган "ишқибозлар"ни кўриш мумкин


Соч турмаги орқали бу йигит ким эканлигини билган бўлсангиз керак


42 ёшга тўлган Жанлуижи Буффон машғулотда ўзини аямай дарвозасини голдан сақлаш жон-жаҳти билан сакрамоқда. Бундай афсонавий посбон барча учун ўрнак десак адашмаган бўламиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг