UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0

11 июн 10:46
Янгиликлар

Теннис

"Гигант"ларнинг 58-тўқнашуви! Жокович ва Надаль "Ролан Гаррос"нинг финалига чиқиш учун курашади

Теглар :  НадальЖокович
Франция Очиқ чемпионати тобора якуний палласига яқинлашмоқда.

Бугун «Ролан Гаррос» турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Финал чиптаси учун дастлаб Стефанос Циципас ва Александр Зверев баҳс олиб борса, иккинчи йўлланма учун Новак Жокович ва Рафаэль Надаль кураш олиб боради.

Рафаэль Надаль ва Новак Жокович "Ролан Гаррос" нинг чорак финалида рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Энди биз жаҳон теннис "гигант"ларининг 58-тўқнашуви гувоҳига айланамиз.

Надаль ва Жокович ўртасидаги шахсий учрашувлар ҳисоби Новак фойдасига 29-28. Улар ҳард кортда кўп учрашишган  ва сербиялик у ерда катта устунликка эга, 20-7.

 Майсали кортда ушбу теннисчилар тўлиқ тенгликка эга - 2-2. Хўш, тупроқли кортдачи? Рафаэль катта устунлик билан пешқадам бўлиб турибди - 19-7.

Сўнгги марта бу икки теннисчи "Ролан Гаррос"да олти ой олдин - 2020 йилги кузги мусобақада учрашишган. Ўшанда Рафаэль учта сетда ғалабага эришган эди.

Грунт қиролини энг севимли кортида мағлуб этиш мумкинми? Жокович буни 7 марта амалга оширган. Саккизинчиси бўладими?Бугун бу саволга жавоб оламиз. Қадрли мухлис Жокович ва Надаль ўртасидаги учрашувни ўтказиб юборманг.

Хуршида Абдиқулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг