UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13UFC Fight Night 274 жангчилари тарози ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди 0 10:52Oeiras Ladies Open. Кудерметова бош совринга яқинлашмоқда 0 10:31Sofascore. Кечаги учрашувда дубль қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:10Царукян нима учун Топурия билан жанги амалга ошмаслигини тушунтирди 0 09:49Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:28World Boxing Кубоги. Зокиров ва Ҳамидова кейинги босқичда 0 09:07Арбелоа кечаги ўйиндан кейин ҳакамларни танқид қилди 0 08:46Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда! 0 08:25Арман Царукян: "RAF’даги маошим UFC гонорарларига яқинлашди" 0 08:04Собиқ чемпион Чимаев — Анкалаев жанги ғоясини илгари сурди 0 07:43"Реал" қўшимча дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:22Мария Тимофеева Швейцария турнири 1/2 финалида! 0 07:01Жиззахда яна бир замонавий яккакураш зали қад ростлади, дзюдочиларимиз у билан яқиндан танишишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:10"Жангчилар бўш қолишдан қўрқишади ва қопқонга тушиб қолишади" - Фрэнсис Нганну 0 17:49Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози 0

13 апр 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Гигантлар"сиз ўтаётган юбилей ёхуд орзудаги UFC 300 турнири қандай бўлиши керак эди? (Мутолаа учун)

Бизнинг вақт билан якшанба тонгида UFC ўзининг юбилей 300-турнирини ўтказади.

Дана Уайт мухлисларни хурсанд қиладиган кард ташкил этишга ваъда берганди. Аслида ҳамма нарса унчалик ёрқин эмасдек кўриняпти. Тўғри, қизиқарли қарама-қаршиликлар бор, аммо "вау" дейдиган даражадаги жанг кўринмаяпти. Балки, сизнинг фикрингиз ўзгачадир. Биз юбилей мусобақани безайдиган орзудаги кардни тузиб чиқдик. 

Ислам Махачев – Леон Эдвардс 

P4P рейтинги етакчиси енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев узоқ вақтдан бери вазн тоифасида кўтарилиш ва ярим ўрта вазнда иккинчи чемпионлик камари учун курашиш истаги борлиги ҳақида гапириб келади. Қизиғи шундаки, Дана Уайт юбилей турнири учун ёрқин жанглар излаб, ярим ўрта вазн тофасидаги чемпион Леон Эдвардсга қарши Ислам учун орзудаги жангини уюштирмоқчи бўлган. Бироқ, россияликнинг ўзи Рамазон туфайли жангдан бош тортган. Ушбу жанг нафақат турнирнинг, балки йилнинг энг шов-шувли жангига айланиши мумкин эди. "Ҳа, менга UFC 300 турнирида Эдвардс билан жанг қилишни таклиф этишди, лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки биз ҳозир Рамазон ойидамиз. Овқатланмайман, бу вақтда машқ қилиш қийин бўлади. Таомланиш учун бор-йўғи беш-олти соат бор", деганди Махачев MMAJunkie нашрига берган интервьюсида. 

Том Аспиналл – Алекс Перейра 

Алекс Перейра аллақачон UFC 300 турнири иштирокчиси ҳисобланади, аммо унинг Жамал Хиллга қарши жанги катта ҳаяжонга сабаб бўлмайди. Бразилиялик оғир вазнга қандай кўтарилиб, учунчи вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун тарихий жанг ўтказиши анча қизиқроқ бўларди. Аспиналл Сергей Павловични нокаутга учратганди. Перейра ва Том ўртасидаги тўқнашув, Перейра ва Хилл дуэлидан кўра жозибалироқ кўринар эди. Лекин Алекс ярим оғир вазн тоифасини тозалашга эътибор қаратишга қарор қилди, шунинг учун биз Лас-Вегасда Алекс ҳамда Жамал жангини кўрамиз. 

Илия Топурия – Шон О’Мэлли 

Икки ёрқин жангчи ўртасидаги қарама-қаршилик UFC 300 турнирини безаши аниқ эди. Келинг, Топурия ҳали бирор марта чемпионлик ҳимоясини амалга оширмагани, Александр Волкановски билан реванш жанги ҳақида ва ҳоказоларни бир четга сурайлик. Ҳа, буларнинг барчаси мантиқий, бироқ агар юбилей турнир супер тўқнашувга муҳтож бўлса, унда Шон ва Илия асосий кард учун ёрқин мисол бўла оларди. Топурия ҳамда О’Мэлли тик ҳолатда яхши ишлайди, ажойиб жанглар ўтказади, кутилмаган нокаутлар кузатилади, ушбу дуэл томошабинларни, албатта, бефарқ қолдирмас эди. 

Дрикус дю Плесси – Исраэль Адесанья 

Ўрта вазн тоифасида Адесанья узоқ вақт ҳукмронлик қилганидан кейин чемпионлик учун ҳаракатни бошлади. Исраэлни мағлуб этган Стрикленд чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олмади ва дю Плессига имкониятни бой бериб қўйди. Адесанья ва Дрикусни анчадан бери бир-бирига қайраб келишади. Улар шу пайтга қадар қафасда умуман тўқнаш келишмаган. Собиқ чемпионнинг қайтиши учун идеал вариант юбилей мусобақа ва дю Плессига қарши чемпионлик жанги бўларди, аммо Исраэль ҳали ҳам таътилда.

Хамзат Чимаев – Пауло Коста 

Бу икки спортчи узоқ вақтдан бери интернетда жанг қилиб, мемлар ва "ахлат" суҳбатларни ташкиллаштириб келмоқда. Коста ҳамда Чимаев UFC 300 туррнирининг бир қисми бўлишга лойиқ эди, айниқса уларнинг бир-бирига нисбатан антипатиясини ҳисобга олсак, бу баҳс шоуга айланиб кетарди. Ушбу қарама-қаршиликни ҳам томошабинлар интизорлик билан кутмоқда. 

Жон Жонс – Стипе Миочич 

Жонс ва Миочич ўртасидаги "мерос жанги" достони узоқ давом этяпти. Уларнинг дуэли дастлаб кузда бўлиб ўтиши керак эди, аммо Жон машғулотларда кутилмаганда жароҳат олди. Албатта, Жонс – Миочич тўқнашуви юбилей турнирнинг, "барча даврларнинг энг яхшиси"нинг "барча даврларнинг энг яхши оғир вазнли"га қарши курашини безаши керак эди – бу жанг шундай тақдим этилганди. Бундай дуэл UFC 300 турнирида ўтказилмаса, яна қаерда бўлиши лозим? 

Конор Макгрегор – ҳар қандай рақиб

Жонс билан бўлган вазият каби, юбилей мусобақани ташкилотнинг асосий юлдузисиз тасаввур қилиш қийин. Ҳа, ирландиялик узоқ вақтдан буён октагонга чиқмади ва бир неча йилдан бери ўз қайтишини режалаштирмоқда. Лекин унинг UFC 300 турнирида пайдо бўлиши катта шов-шувларга сабаб бўларди. Қолаверса, Конорнинг кимга қарши жанг қилиши у қадар муҳим эмасди. Макгрегорнинг Майкл Чендлерми, Дастин Порьеми ё бошқа спортчиларми, фарқи йўқ, исталган рақиб билан тўқнашуви мухлислар томонидан илиқ кутиб олинар эди. Бу ерда рақиб эмас, ирландияликнинг фигураси муҳим бўларди.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг