UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0

20 мар 16:53
Янгиликлар

Бошқалар

Гигиеник талаблар ва соғлом турмуш тарзига амал қилинса, коронавирус бизга хавф туғдирмайди

Теглар :  Коронавирус
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бутун дунё ҳамжамиятини таҳликага солаётган коронавирус муаммосига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Сир эмаски, ҳозирда ушбу хавфли инфекция жаҳоннинг 180га яқин мамлакатига кириб борди. Афсуски, юқумли эпидемия юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Яхшиямки вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилди ва зарур эҳтиёт чоралари кўрилди. Натижада Ўзбекистонга коронавируснинг оммавий тарзда кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам тегишли ташкилотлар билан биргаликда мавжуд вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳали юртимизда ушбу юқумли касаллик аломатлари аниқланмасдан туриб эҳтиёт чораларини кўриб қўйди. Шу мақсадда коронавирус аниқланган давлатларда ташкил этилаётган кўплаб лицензион мусобақалар, халқаро турнирлар, ҳаттоки ўқув-машғулот йиғинлари ҳам бекор қилинди.

Хорижий давлатларда ташкил этилган мусобақалардан қайтиб келган спортчилар, тренерлар, қўйингки мамлакатимиз спорт делегациясининг барча аъзолари тиббий текширувдан ўтказилди. Ҳозирда барча спорт мусобақалари тўхтатилган бўлса-да, Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар белгиланган дастур асосида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – аввало мамлакатимиз спортчиларининг жисмоний ҳолати ва саломатлигини кўздан кечириш бўлса, иккинчидан, уларнинг коронавирус эпидемиясини юқтириб олишдан сақлашдир.

Дунё миқёсида коронавирус оммалаша бошлагач, дастлаб Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган халқаро спорт мусобақалари бекор қилинди. Сўнгра барча спорт турлари бўйича ички мусобақаларни ҳам тўхтатдик. Шу билан бирга спорт таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар таътилга чиқарилиб, барча спорт ташкилотларида коронавирус эпидемиясига қарши дизенфикция ишлари амалга оширилмоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, бугун мамлакатимиз спорт жамоатчилиги ҳам халқимиз билан бир тану бир жон бўлган ҳолда коронавирус эпидемиясига қарши курашда фаол қатнашмоқда. Энг асосийси, ваҳимага йўл бермасдан, аввало гигиеник талабларга, қолаверса соғлом турмуш тарзига жиддий амал қилинса, ўйлайманки коронавирус балоси мамлакатимизга хавф сололмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг