UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0

19 окт 12:09
Янгиликлар

Бошқалар

Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича кичик ўсмирлар (U15, ўғил ва қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафарга спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Беллашувларнинг биринчи куни ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналиши бўйича 14 та вазн тоифасида куч синашган бўлса, 16-17 октябрь кунлари ўғил болалар ва қизлар белбоғли курашнинг эркин йўналишида ўзаро беллашишди. 

Муросасиз ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар билан Бухоро вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Медаллар жамғариш бўйича иккинчи ўрин Фарғона вилояти жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Андижон вилояти терма жамоаси эгаллади. 

Шунингдек, мусобақанинг биринчи куни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Тадбирда Ғиждувон тумани ҳокими Фарҳод Умаров, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, белбоғли кураш федерацияси Бухоро вилояти бўлими бошлиғи Соҳибжон Қосимов ва бошқалар иштирок этди. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг