UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0

08 дек 10:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гилберт Бёрнснинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

2024 йил 9 март куни UFC 299 турнири ўтказилади.

Ушбу турнирдан ўрин олган навбатдаги жанг маълум бўлди. Унга кўра, ярим ўрта вазн тоифасида бразилиялик аралаш якка кураш устаси Гилберт Бёрнс (22-6-0) UFC 299 турнирида жанг қилади. Унга австралиялик Жек Делла Маддалена (16-2-0) рақиблик қилади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.

Аввалроқ, ушбу мусобақа доирасида қозоғистонлик Асу Алмабаев ҳам жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик. Турнирнинг марказий жанги энг енгил вазн чемпиони Шон О'Мэлли ҳамда даъвогар Марлон Вера ўртасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Гилберт Бёрнс UFC'да шу кунгача 21 та жанг ўтказган ва уларнинг 15 тасида ғалаба қозонган, олтита жангда рақиблари олдида ожиз қолган. У сўнгги жангини 2023 йил май ойида Белал Муҳаммадга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди.

27 ёшли Жек Делла Маддалена эса UFC'да ҳозирча олтита жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Австралия вакили ўзининг охирги жангини 2023 йил сентябрь ойида Кевин Ҳолландга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг