UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

07 июн 07:42
Янгиликлар

Гимнастика

«Гимнастика барча учун». Навоийда катта мусобақа ўтказилди

Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустахкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш мақсадида «Гимнастика барча учун» номли вилоят биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада Навоий вилоятининг барча туманларидан 300 нафардан зиёд гимнастикачилар иштирок этишди. Беллашувлар турли ёш тоифаларида ташкил этилди.

12-16 ёшли спортчилар ўртасида Навоий шаҳри вакиллари биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Зарафшон шаҳри ва Хатирчи тумани гимнастикачиларига насиб этди. 17-18 ёш тоифасида кечган баҳсларда ҳам навоийликлар тенгсиз бўлишди. Иккинчи поғонадан Зарафшон шаҳри ва Нурота тумани спортчилари жой олишди. Учинчи ўринни Нурота тумани жамоаси эгаллади. 

20-25 ёшли гимнастикачилар баҳсида Хатирчи тумани жамоаси биринчи бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Нурота ва Кармана тумани жамоаларига насиб қилди.

Жамоавий баҳсларда эса 90 балл жамғарган Хатирчи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан Зарафшон шаҳри (60,8 балл) банд этди. Учинчи ўриндан эса Нурота тумани (59,5 балл) жой олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг