UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

19 фев 18:03
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастика мактабига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланди

Теглар :  Гимнастика
Гимнастика мактабига ўқувчи-спортчилар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича қабул қилинади.

Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, гимнастика мактабига ўқувчи-спортчилар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан икки ой олдин гимнастика мактаби томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. 

Ҳужжатлар ҳар йили 1 августдан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳар йили 20–25 август кунлари гимнастика мактаби биносида ташкил этилади.

Синовлар видео ёзув орқали ёзиб олинади ва гимнастика мактабида сақланади.

Синов натижалари синов ўтказилган вақтдан бошлаб 1 кун ичида гимнастика мактабининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

Синов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериш мумкин. 

Апелляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг