UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0

24 июн 18:38
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида 8 та олтин медаль олишди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди.

Қитъамизнинг энг кучли гимнастикачилари ўртасида кечган беллашувда терма жамоамиз вакиллари муносиб иштирок этишди.

Қизларимиз сўнгги кун дастурида ҳам ўзларининг ажойиб чиқишлари билан ҳакамлар ва мухлисларнинг эътибор марказида бўлишди. Ўсмирларимиз халқада, катталар эса 3 та халқа ва 2 та булавада ўтказилган гуруҳ машқида энг юқори балл билан олтин медалларни қўлга киритишди. 

Шунингдек, Тахмина Икромова тасмада машқ қилиш бўйича ҳам қитъамизда тенгсиз эканлигини намойиш этди. Айни шу элемент бўйича ўтказилган гуруҳ баҳсида эса терма жамоамиз вакилларига иккинчи ўрин насиб этди.

Шу тариқа, мазкур Осиё чемпионатида гимнастикачи қизларимиз 8 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Терма жамоамиз эртага 13:00 да Тошкентга қайтиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг