UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

27 мар 18:40
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастикачиларимиз халқаро Гран-при турнири ва жаҳон кубогида иштирок этишади

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 28 март куни Европага йўл олади.

8 апрелга қадар кўҳна қитъанинг бир йўла икки давлатида спортнинг энг нафис тури бўйича кетма-кет иккита йирик мусобақа бўлиб ўтади ва уларнинг ҳар иккаласида мамлакатимиз вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Дастлаб Франциянинг Тье шаҳрида қизларимиз халқаро Гран-при турнирида иштирок этишади. Мазкур мусобақа 1 апрель куни ниҳоясига етади ва шундан сўнг гимнастикачиларимиз 3-8 апрель кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги босқичида қатнашиш учун Италиянинг Песаро шаҳрига йўл олишади. 

Мусобақаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби уч мураббий ва 8 спортчидан иборат бўлиб, юртимиз шарафини Нилуфар Шомурадова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Софиябону Касимова, Камола Ирназарова, Севара Сафоева, Сабина Ташкенбаева ва Екатерина Фетисова ҳимоя қилишади.

Шунингдек, делегациямиздан икки нафар ҳакам ва шифокор ҳам ўрин олган.

Қизларимиздан яхши натижалар кутиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг