UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

13 май 14:14
Янгиликлар

Дзюдо

Ғиёсжон Бобоевни табриклаймиз!

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ғиёсжон Бобоев яна бир ёшга улғайди.

Бухоро дзюдо мактаби тарбияланувчиси бўлган Бобоев бир неча йилдирки, асосий жамоамиз таркибида халқаро мусобақаларда татамига чиқиб келмоқда. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. 

Боку "Катта Дубулға" турнирида кумуш, Токио "Катта Дубулға" мусобақасида бронза медалини қўлга киритган. 2017 йилги Тбилиси Гран-при турнири ғолиби, 2016 ва 2017 йилги Тошкент Гран-при турнирлари кумуш медали совриндори, худди шу мусобақанинг 2015 йилги бронза медали соҳиби бўлган. Минскда ўтган Европа Очиқ чемпионатида бронза медалига эга чиққан. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси номидан халқаро тоифадаги спорт устаси Ғиёсжон Бобоевни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, спортчилик фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг