UZ

Сўнгги янгиликлар

06:10Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ ўтказиладиган "Старк Арена"да машғулотлар олиб борди + ФОТО 0 02:05Федор Емельяненко нокаут эвазига рақибини мағлубиятга учратди + ВИДЕО 0 18:32Конорнинг мураббийи: «Федор барча даврларнинг энг буюк жангчиси. Унинг услуби мен ва Конорга ёрдам берди» 0 18:11Bellator Емельяненколарнинг кичиги билан шартнома имзолайдими? 0 17:50Суперлига. "Қўқон-1912" бу мавсумда иккинчи бор "Локомотив"ни мағлуб этди 0 17:29Cехудо Конорга: "Кел, Хабибни уриб кўр. Кейин сенга нима бўлишини кўрамиз" 0 17:08Базелда Рожер Федерер шарафига трамвай ишга туширилди + ФОТО 0 16:47Лазизбек Муллажонов вазн етакчиларининг Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигига муносабат билдирди 0 16:26Ван де Бек агентидан "Реал"га трансферини ташкил этишни сўради 0 16:05Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Якуний турнирдан воз кечди 0 15:44Хабиб UFC 267 турнирида Махачевга секундант бўлади 0 15:23Аслан Карацев Топ-20'да дебют қилади 0 15:02Суарес "Атлетико" билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:41Контавейт Москвада Гарбин Мугурусани мағлуб этди 0 14:20Нима учун бутун дунё Федор Емельяненкони яхши кўриб қолган? 0

11 окт 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғиёсов ва Дўсматов қайтди, Жалолов эса... Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўл оладиган таркиби маълум

Жорий йилнинг 22-октябр – 7-ноябр кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага ҳамюртларимиз ҳам астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице чемпиони, 2017-йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган.

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов жой олди.

Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
11 окт 11:14:25
Oybek Ismoilov
asosiysi, Tursunovdan qutilipmiz. Shunisigayam rahmat
+2   
11 окт 11:12:03
Mirzobek Ko'chimov
Mana bu boshqa gap, qiziqarli janglar bo'ladi
+1   
11 окт 13:14:57
Elyorbek
Икболжон Холдаров йук экан, афсус
+1   
11 окт 10:56:56
Boks boks
Зур таркиб мураббийларга рахмат битта 67 Холдаров буганинда вобще зур буларди
   
14 окт 21:00:42
Golden Castle
Ruzmetov qani ?
   
13 окт 08:57:08
Sanjarb
Omad
   
13 окт 08:56:52
Sanjarb
Omad
   
12 окт 08:05:10
Boks boks
71 кг Вазн Гиясовни курябди агар Гиясовда натижа булмаса кейинги мусабакаларда Холдаровни курса керак
   
11 окт 20:36:44
Nuriddin 77
Tursunov va Mōydinxōjaevga imkoniyat berilibdi buni qōldan boy bermaslik kerak yana bunaqa imkoniyat berilmasligi mumkin.Halakov afsuskiy ōz vaznida chiqolmaskan tōgrida uni vaznida Mirzahalilov bor Abdumalikni vazni aslida 55-56 kg u esa ōzidan 5-6kg ogirlar bilan chiqishga majbur.Bobousmon bilan Sanjar tarkibda yōq bu super yangilik bøldi biz muhlislar uchun shuningdek Fanat ham Elnur ham yōq.Madiyor Aslanov va Abdullaev ōz vaznida bemalol finalga loyiq bokschilar.
   
11 окт 20:22:49
Nuriddin 77
Daxshatli tarkib Mullajonovga juda qiyin bōladi menimcha +91 egasi Jahongir Zokirov u shunchaki judayam yosh yana ikki yildan keyin chiqadi va ogir vaznda yana gegemonlikni ōzimizga olamiz
   
11 окт 19:14:29
dilmurodmuminov67@gmail.com
таркиб зўр бўлибди одил мужибилло мадиер лазизбек ларга имкон бериб зўр килишибди одил 75 ЭНГ зўри
   
11 окт 14:32:52
Boks boks
Битта 67 Асадхужа урнига Ихболжон борганинда вообще зур буларди да шунисиям шукир зур таркиб
   
11 окт 14:32:52
Boks boks
Битта 67 Асадхужа урнига Ихболжон борганинда вообще зур буларди да шунисиям шукир зур таркиб
   
11 окт 14:22:23
ilhom akkulov
uraaaa... bobousmon va sanjardan qutilibmiz. shohjahon abdullaevmas shohjahon ergashev bo‘lganda vashshe zo‘r bo‘lardi.
   
11 окт 11:36:54
Abdulhamid Mahmudov
Bilganlar bardi qaysi vesta uriwadi yozvorilar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг