UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

01 дек 08:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан кетишга тайёр

Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов бокснинг Олимпиада-2020даги тақдири хавф остида қолса, лавозимини тарк этишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Россия бокс федерацияси бош котиби, AIBA ижроқўми аъзоси Умар Кремлёв хабар берди.

Хабар берганимиздек, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) кеча Токиода ўз ишини бошлаган ташкилотнинг Ижроқўм йиғилишида AIBAнинг Токио-2020 олимпия ўйинлари доирасидаги бокс турнирини ўтказиш режаларини музлатиб қўйган эди. 

Қўлланилган бу санкция AIBA фаолиятига чек қўйиши ҳам мумкин. 

“Ўйлашимча, бокс Олимпиада дастуридаги ўрнини сақлаб қолиш учун имкониятга эга. Айни пайтда AIBA барқарор молиявий таъминотга эга. Шу пайтгача йиғилиб қолган муаммолар янги раҳбарият томонидан бартараф этилди. Миллий федерациялар ноябрь ойи бошида ўтказилган сайловда ўз танловларини амалга оширишди. ХОҚ буни ҳурмат қилиши керак. Агар вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, Ғофур Раҳимов ўзи аввал айтганидек, AIBA президентлигидан кетиши мумкин”, - деди Кремлёв. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг