UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0

10 июн 16:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғофур Раҳимов Ўзбекистондаги илк промоутерлик компанияси вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси ўринбосари Ғофур Раҳимов "Фавзул Мунаввар" промоутерлик клуби вакилларини қабул қилди.

Маълумки, "Фавзул Мунаввар" юртимизда фаолиятини бошлаган илк промоутерлик клубларидан бири ҳисобланади. Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида ташкил этилган ушбу компания бугунги кунда ҳам жадал суратларда фаолиятини давом эттирмоқда. 

Ўз вақтида ушбу компания томонидан Бекободда ташкил этилган профессионал бокс оқшомига ўзининг соч турмаги билан танилган мутлақ жаҳон чемпиони Константин Цзю фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган эди.

"Ушбу промоутерлик компанияси ташкил этилганида ўзим биринчилардан бўлиб оқ фотиҳа берган эдим. Юртимизда бу каби компания ва клублар қанчалик кўп бўлса, Ўзбекистон профессионал боксчи шунчалик ривожланиб бораверади. Фақат улар орасида соғлом рақобат бўлиши керак", - деди Ғофур Раҳимов.  

Учрашув сўнггида Ғофур Аҳмедович "Фавзул Мунаввар" промоутерлик компаниясининг режалари билан танишди. Режа бўйича ушбу компания боксчилари июль, август ва сентябрь ойларида Корея Республикаси ҳамда Японияда ташкил этиладиган профессионал бокс кечаларида ўз жангларини ўтказишади.  

Дарвоқе, минтақавий WBC камари соҳиби бўлиб турган боксчимиз Жаҳонгир Расулов ўз камарини Ғофур Раҳимовга совға қилди. У яқинда Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилган бокс кечасининг марказий жангида филиппинлик Жан Рик Карседони иккинчи раунддаёқ мағлуб этган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг