UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

21 мар 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғоипов ва Абдураимов Екатеринбургга жўнаб кетди ФОТО

Профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталаримиз Маҳмуд Ғоипов ва Элнур Абдураимов ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиш мақсадида Екатеринбург шаҳрига йўл олишди.

Ҳамюртларимиз тажрибали мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигида сафарга отланишди. Ҳар икки боксчимиз 23 март куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида проф боксдаги учинчи жангларини ўтказишади. 

Ғоиповнинг рақиби россиялик Зураб Чаниев бўлади. 27 ёшли Чаниев 7та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 4тасида ғалаба қозонган. Иккита жангда рақибларини нокаутга учратган. Икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган, биттаси нокаут билан. Яна бир жангда дуранг қайд этилган. 

Маҳмуд Ғоипов эса иккита жанг ўтказган ва ҳар иккисида рақибларини мағлуб этган. Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангида арманистонлик Артуш Ховханнисянни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Элнур Абдураимов ҳам мезбон боксчига қарши рингга кўтарилади. Унинг рақиби Дмитрий Хасиев бўлади. Хасиев шу кунгача 11та жанг ўтказган. Жангларининг 8 тасида ғалаба қозонган (2 та нокаут). Битта жангда мағлубиятга учраган ва 2 та дуранг қайд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг