UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

19 мар 15:24
Янгиликлар

Кураш

Ғолиблар жаҳон чемпионатига боради ФОТО

Навоий шаҳридаги Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мамлакат чемпионатида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида ғолиблик учун беллашишди. 

Миллий спорт тури саналаган белбоғли курашни янада оммалаштиришда яқиндан кўмакчи бўлиб келётган Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси мазкур чемпионатнинг кўтаринки руҳда, муросасиз курашлар остида ўтишида ҳиссасини қўшди. Демак, чемпион спортчилар билан танишамиз.

Классик  йўналиш (ўғил болалар)

42 кг. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё) 

46 кг. Нодирбек Абдималиков (Фарғона) 

50 кг. Азизжон Азимжонов (Фарғона)

55 кг. Ҳасан Азимов (Тошкент ш.)

60 кг. Ойбек Султонов (Андижон)

65 кг. Нусратбек Султонбоев (Андижон )

71 кг. Фаррух Неъматов (Тошкент ш)

77 кг. Акмалжон Ҳакимов (Андижон)

83 кг. Фурқат Тўлқинов (Тошкент ш.)

90 кг. Асадбек Маърупов (Фарғона)

+90 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.)

Классик йўналиш (қизлар)

44 кг. Одинахон Имонова (Андижон)

48 кг. Моҳигул Ибрагимова (Наманган)

52 кг. Нодирахон Мамажонова (Фарғона)

57 кг. Улмикан Узақбергенова (Қорақалпоғистон)

63 кг. Қизлархон Ҳусанова (Наманган)

70 кг. Умида Аймуратова (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Шириной Юлдашева (Наманган)

Эркин йўналиш (қизлар)

44 кг. Гулимхон Оренбаева (Қорақалпоғистон)

48 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё)

52 кг. Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё)

57 кг. Гўзал Раҳмонқулова (Сирдарё)

63 кг. Машҳура Суннатиллаева (Навоий)

70 кг. Шаҳноза Бозорова (Навоий)

+70 кг. Зебохон Носирова (Наманган)

Эркин йўналиш (ўғил болалар)

42 кг. Жумабой Амиров (Навоий)

46 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган)

50 кг. Элдор Асадов (Навоий)

55 кг. Хуррамбек Юсуфжонов (Наманган)

60 кг. Шоҳруҳ Зокиров (Наманган)

65 кг. Асадбек Раҳматов (Андижон)

71 кг. Жумадулла Исроилов (Тошкент в.)

77 кг. Қахрамонжон Омонбоев (Андижон)

83 кг. Бобирбек Мадаминов (Фарғона)

90 кг. Ислом Турдалиев (Тошкент в.)

+90 кг. Асадбек Зокиров (Фарғона)

Барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор полвонлар белбоғли кураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мамлакат чемпионати жорий йил ёз ойларида Олмалиқ шаҳрида ўтиши режалаштирилаётган жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятли бўлди.

Жавлон МИРЖУМАЕВ, Гулистон ИОЗМИ белбоғли кураш бош мураббийи: 

- Мусобақа жуда ҳам кўтарингки руҳда, муросасиз ўтди. Гулистон  ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида таҳсил олаётган шогирдларимиздан Жаҳонгир Эшқўзиев, Фарангиз Абдинабиева, Юлдуз Абдуллаева, Гўзал Раҳмонқуловалар фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилишди. Бундан барчамиз хурсандмиз. Насиб этса, машғулотларга зўр бериб, жаҳон чемпионатида ҳам кучлилар қаторида бўлишга ҳаракат қиламиз.

 Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг