UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

19 сен 16:21
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Головкин фаолиятидаги энг ёмон жангини ўтказди. Уни буюклигини фақат фаолиятини якунлаши сақлаб қолади...

Головкин фаолиятидаги энг ёмон жангини ўтказди. Уни буюклигини фақат фаолиятини якунлаши сақлаб қолади...

Энди ҳеч ким даҳшатли қозоғистонликдан қўрқмайди.

18 сентябрь, якшанба куни эрта тонгда Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги учинчи жанг якунига етди. Жангда ҳакамлар бироз ноаниқ очколар ҳисобига кўра мексикалик ғалабаси билан якунланди. Биз одатда ҳакамлар мексикаликка “падешка” қилишларига ўрганиб қолганмиз, бироқ кечиги жангда ҳакамлар GGG'ни жуда ҳам шарманда бўлмасликлари учун ҳам ҳаракат қилишди. Буни уларнинг очколаридан ҳам билиб олишлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ён ҳакамлар 116-112, 115-113, 115-113 ҳисобида Сауль фойдасига ҳал қилишган. Бироқ, кўплаб экспертлар ва шарҳловчилар жанг 118-110 ва 119-109 деб баҳоладилар, бу ҳақиқатга яқинроқ. Дастлабки икки учрашув билан солиштирганда, Головкин жуда ёмон жанг ўтказди. Бу ҳаммага «Катта драматик шоу«ни тақдим этган GGG эмас эди. Бу ўтмишда ажойиб тарзда бурчакларни кесиб, рақибларининг «ҳавосини тўсиб қўйган» йиртқич Геннадий Головкин эмас.

Унда энди дастлабки раундларда ҳаммани нокаутга учратган қотиллик инстинкти йўқ. Ўртамиёна япониялик Рёто Муратага қарши кечган сўнгги жангда қозоғистонлик жанг ўртасидагина уйғонди. Канело билан эса эски GGG'нинг илк кўринишларини фақат тўққизинчи раундда кўрдик. Аммо қолган вақтларда Головкин нима қилди? Ҳеч нима!

Геннадий қарши ҳужумга ўтиш учун кутиш ва кўриш усулида ҳаракат қилди. Аммо бошиданоқ Головкин тезлик бўйича Альваресдан сезиларли даражада пастлиги сезилиб турарди, шунинг учун ҳам у жуда кўп кучли зарбаларни ўтказиб юборди. У тўрт раунд давомида атиги олтитагина кучли аниқ зарба йўллади. Шу сабабдан ҳакамлар дастлабки олтита раунднинг барчасини мексикаликка беришди. Шу ўринда савол туғилади: нега у аввалроқ А режасидан воз кечиб, очиқ жангга киришмади? Ахир, GGG жуда кучли зарбалари бор эдик.

Энг ачинарлиси шундаки, Головкин Альвареснинг ҳаётини ҳеч қандай мураккаблаштирмади, унга бутун жанг давомида тежамкор режимда ишлаш имконини берди. Гап шундаки, Канело камдан-кам ҳолларда зарбалар берди ва шу билан бирга биринчи рақамда жанг қилишда давом этди. Геннадийдан энди ҳеч ким қўрқмайди. Ҳатто ундан қочиб кетаётган кичик Крис Эубанк ҳам бирданига жонланиб, қозоғистонликни жангга чорлади.



Головкин 42 ғалаба, иккита мағлубият ва бир дуранг билан ҳақиқатдан ҳам ажойиб фаолиятини ўтказди. Бу жуда ҳурматли рақамлар. Уларни энди ўртамиёна боксчиларга қарши жанг қилиб, мағлуб бўлишини ҳеч ким истамайди. У Буюк Мэнни Пакьяо тақдирини такрорламаслиги лозим. Вақтида кетиши керак. Унинг учун энг идеал ҳолат фаолиятини якунлаш!

БИРОҚ ГEНАДИЙ ГОЛОВКИН ФАОЛИЯТИНИ ДАВОМ ЭТТИРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг