UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

29 май 17:34
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Гўзал, аммо жуда хавфли": Лиана Жожуа билан яқиндан танишамиз

"Гўзал, бетакрор, латофатли" рукнининг Сабина Алтинбековага бағишланган 1-сони 25 май куни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилингач, навбатдаги сон учун бир неча таклиф келиб тушди.

"Гўзал, бетакрор, латофатли": Сабина Алтинбековани яқиндан биласизми? (+ФОТО)

Биз Ниғмонхўжа Нозимовнинг жиддий оҳангдаги илтимосини қабул қилиб, UFC гўзалига тўхталишга қарор қилдик. Демак, бугун Лиана Жожуа ҳақида гаплашамиз.

У 1995 йилнинг март ойида Грузияда, мамлакат пойтахти Тбилиси шаҳрида туғилган.


Жожуа болаликдан санъатга жиддий тарзда қизиққан. У фортепианони маромига етказиб чала олади. Балки, 16 ёшида америкалик Жина Каранонинг ММАдаги жангларини кўриб, мазкур спорт турига қизиқиш пайдо бўлмаганида, у ҳозир актриса ёки мусиқа ўқитувчиси бўлиши ҳам мумкин эди.


Лиана ҳам олдинги сонда айтилгани каби октагондаги ҳаракатлари эмас, кўпроқ ташқи кўриниши билан машҳурроқ.


ММАга муай-тайдан кириб келган Жожуа бугунгача 12 та жанг ўтказишга улгурди ва улардан 8 тасида ғалабага эришган (4 мағлубият).


Лиана Грознийнинг "Ахмат" аралаш яккакураш клуби аъзоси ҳисобланади. 


Рус фуқаролигини қабул қилган спортчи жангларга Россия номидан чиқади.


Дарвоқе, у Москва Давлат Педагогика Университетини тамомлаган. Келажакда ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқчи. Грузин гўзалининг бўлажак ўқувчиларига ҳавас қилишни ҳам, ачинишни ҳам билмайсан киши...


"Гўзал, бетакрор, латофатли": Сабина Алтинбековани яқиндан биласизми? (+ФОТО)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 май 07:14:24
боксёр
Voy asalim mani har qanday erkakni esdan ogdirasan san
   
30 май 07:13:52
боксёр
Voy asalim mani har qanday erkakni esdan ogdirasan san
   
29 май 21:01:33
OtabekReal
Figuraga ham gap yoq. Omadini bersin.
   
29 май 21:00:53
OtabekReal
Haqatanam go'zallll .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг