UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

22 окт 07:24
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз мусобақани Қосимжоновдан 26 поғона юқорида тугатди

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида ўтказилган нуфузли халқаро турнир якунланди.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилди. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Мусобақада муваффақиятли дона сурган истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов сўнгги 11-турда россиялик халқаро гроссмейстер Алексей Сарана (2655)га қарши оқ доналарда баҳс олиб борди ва кучли рақиб билан дурангга эришди. 

Ўн бир имкониятдан 6 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра мусобақа якунида 46-ўринни эгаллади. Бу борада у турнир жадвалида Рустам Қосимжоновдан 26 поғона юқорида жойлашди. Мусобақада 106-рақам остида таснифланган шахматчимиз учун бу ёмон натижа эмас. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг