UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 окт 07:54
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Қосимжоновни ортда қолдирди

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида ўтказилаётган нуфузли халқаро турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Мусобақада муваффақиятли дона сураётган истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 10-турда россиялик халқаро гроссмейстер Григорий Опарин (2654)га қарши қора доналарда баҳс олиб борди ва кучли рақиб билан дурангга эришди. 

Ўн имкониятдан 5,5 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 43-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада у Рустам Қосимжоновдан ўтиб кетди. Мусобақада 106-рақам остида таснифланган шахматчимиз учун бу ёмон натижа эмас. Бугун сўнгги 11-турда ҳамюртимиз оқ доналарда россиялик гроссмейстер Алексей Сарана (2655)га қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг