UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0

08 сен 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов карвонбоши билан ўйнади, Афруза пешқадамлар сафида

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақасида 4-тур ортда қолди.

Мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожи учун бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Турнирнинг 4-турида Нодирбек Абдусатторов (2748) қора доналарда мусобақада 100 фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилиб келаётган эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Бу билан OPEN турнирида очко йўқотмаган иштирокчи қолмади. 

Қувонарлиси, Нодирбек Якуббоев (2681) ҳам Абдусатторов сингари ўз очколарини 3 тага етказиб олди. У 4-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, украиналик гроссмейстер Юрий Кузубов (2600)ни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Самарқанддаги турнирни омадсиз ўтказаётган Жавоҳир Синдаров (2722) учинчи дурангини қайд этди. Учинчи турда  кутилмаганда украиналик Иван Чепаринов (2627)га ютқазиб қўйган Жавоҳир кеча 4-турда қора доналарда бельгиялик Даниэль Дардҳа (2624) билан муросага келди. 

Бу турда шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2560) арманистонлик Шант Саргсян (2653)га, Абдималик Абдисалимов (2488) сербиялик Велимир Ивич (2630)га, Ортиқ Ниғматов грециялик Николас Теодору (2646)га, Жаҳонгир Воҳидов сербиялик Александар Инжич (2650)га имкониятни бой берди. Муҳаммадзоҳид Суяров (2482) ва Шамсиддин Воҳидов (2645) 4-турда рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу (2767) ҳинд дербисида Аржун Эргаиси (2771) билан дурангга имзо чекди. Рамешбабу Праггнанандҳа (2785) америкалик Мишра Абҳиманю (2611) билан дуранг ўйнади. Бешинчи тур олдидан Парҳам Мақсудлу 3,5 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Ўн уч нафар иштирокчи ҳисобида 3 тадан очко бор. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Мишра Абҳиманю ва туркиялик Ягиз Эрдогмуз кучли учликдан жой олишган. Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 8, Нодирбек Якуббоев 13-ўринни банд этган. 

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) рейтингда ўзидан юқорида бораётган украиналик Юлия Осмак (2478) билан дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова америкалик гроссмейстер, бир неча карра АҚШ чемпиони Ирина Кришни мағлуб этишни уддалади ва очколарини 3 тага етказиб олди. Мадинабону Халилова (2148) бу турда қозоғистонлик Ксения Балабаева (2383) билан муросага келди. Умида Омонова (2252) қора доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган грузиялик Мери Арабидзе (2444)ни мағлуб этишни уддалади. Гулдона Каримова (2324) болгариялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Антоанетта Стефанова (2395)га ютқазиб қўйди.   

WOMENS гуруҳида 4-турдан кейин FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Катерина Лагно (2505) ва ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшали (2452) 3,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Озарбайжонлик Улвия Фаталиева (2385), германиялик Динара Вагнер (2400), ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова, болгариялик Антоанетта Стефанова ва руминиялик Ирина Булмага (2400) ҳисобида 3 тадан очко бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг