UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0

07 сен 14:11
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов пешқадамга, Гулдона жаҳон чемпионига қарши (4-тур жуфтликлари)

Бироздан сўнг Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 турнирида 4-тур учрашувлари бошланади.

Учинчи турдан сўнг турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган эронлик гроссмейстер Парҳам Мақсудлу (2692) тўртинчи турда биринчи тахтада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2748)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Парҳам ўтган турда франциялик Алиреза Фирузжани таслим этганди. Айнан Мақсудлу 3 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган ягона иштирокчи бўлиб турибди. Агар бугун Абдусатторов Мақсудлуни мағлуб эта олса, турнир жадвалида пешқадам бўлиб олиши мумкин.   

Уч имкониятдан 2 очко тўплаган Нодирбек Якуббоев қора доналарда ўзи билан бир хил очкога эга украиналик Юрий Кузубовга қарши баҳс олиб боради. Икки дуранг ва бир мағлубиятга эга Жавоҳир Синдаров қора доналарда бельгиялик Даниэль Дардҳа билан ҳисоб-китоб қилади. 

Аёллар ўртасидаги турнирда шахматчи-қизларимиз орасида энг яхши натижага эга бўлиб турган Гулдона Каримова (2324) 4-турда болгариялик жаҳон чемпиони Антоанета Стефановага қарши баҳс олиб боради. Гулдона 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 12-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи ўриндаги озарбайжонлик Улвия Фаталиева ҳисобида ҳам 2 очко бор.

Икки очкога эга яна бир вакиламиз Афруза Ҳамдамова бугун 4-турда бир неча карра АҚШ чемпиони Ирина Круш билан тўқнаш келади. Тўртинчи тур олдидан худди эркаклар турнирида бўлгани каби ягона пешқадам юзага келди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшали (2452) 3 очко билан якка карвонбошилик қилмоқда. Тўрт нафар иштирокчи 2,5 очкодан жамғарган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг