UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

05 сен 07:15
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов ва Гукеш ғалаба билан бошлади, Умида ва Афруза рақибларини таслим этди + ФОТО

Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожига бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Турнирнинг 1-турида Нодирбек Абдусатторов (2748) оқ доналарда cербиялик Велимир Ивич (2630)ни мағлубиятга учратди. Жавоҳир Синдаров (2722) арманистонлик Арам Ҳакобян (2625) билан дурангга имзо чекди. Ўзига хос ўзбек дербисида Ортиқ Ниғматов ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро муросага келишди. 

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳиндистонлик жиддий рақиб Рамешбабу Вайшалига имкониятни бой бериб қўйди. Афруза Ҳамдамова швейцариялик Мария Манкони, Умида Омонова рейтингда ўзидан юқорида турган польшалик Оливия Киолбасадан устун келди. 

FIDE “Grand Swiss 2025” — 1-раунд натижалари (Ўзбекистон вакиллари) OPEN:

Нодирбек Абдусатторов — Велимир Ивич (Сербия) 1:0

Жавоҳир Синдаров — Арам Ҳакобян (Арманистон) 0,5:0,5

Нодирбек Якуббоев — Мишра Абҳиманю (АҚШ) 0,5:0,5

Муҳиддин Мадаминов — Даниил Юффа (Испания) 0,5:0,5

Жаҳонгир Воҳидов — Николас Теодороу (Греция) 0,5:0,5

Абдималик Абдисалимов — Максим Родштейн (Исроил) 0:1

Ортиқ Ниғматов — Шамсиддин Воҳидов 0,5:0,5

Муҳаммадзоҳид Суяров — Фредерик Сван (Германия) 0:1


Аёллар (WOMENS):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) 0:1

Гулдона Каримова — Сонг Юксин (Хитой) 0,5:0,5

Афруза Ҳамдамова — Мария Манко (Швейцария) 1:0

Умида Омонова — Оливия Киолбаса (Польша) 1:0

Мадинабону Халилова — Антоанета Стефанова (Болгария) 0,5:0,5

Бошқа натижаларга тўхталадиган бўлсак, 1-турда амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу қора доналарда ўйнаганига қарамай, франциялик Этьен Бакрони мағлубиятга учратди. Аржун Эргаиси испаниялик Максим Чигаев, Ян Непомняший Андрей Волокитин, Рамешбабу Праггнанандҳа америкалик Жеффери Ксионг, Максим Вашье-Лаграв Санан Сюгиров билан муросага келди. 

Алиреза Фирузджа, Аниш Гири, Видит Сантош Гужрати, Парҳам Мақсудлу, Сэм Шанкланд сингари жами 17 нафар гроссмейстер 1-турда ғалаба нашидасини сурди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг