UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0

07 сен 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов ва Гукешда ғалаба, очко йўқотмаган бир шахматчи қолди

Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожи учун бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Турнирнинг 3-турида Нодирбек Абдусатторов (2748) оқ доналарда ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2640)ни мағлубиятга учратди. Бу унинг турнирдаги иккинчи ғалабаси бўлди. Жавоҳир Синдаров (2722) кетма-кет иккита дурангдан кейин бироз кутилмаганда украиналик Иван Чепаринов (2627)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Нодирбек Якуббоев (2681), Муҳиддин Мадаминов (2560), Муҳаммадзоҳид Суяров (2482), Абдималик Абдисалимов (2488) 3-турда рақиблари билан дуранг ўйнашди. Ортиқ Ниғматов (2488) рейтингда ўзидан анча юқорида турган сербиялик Велимир Ивич (2630)ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.  

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) кетма-кет икки мағлубиятдан кейин ниҳоят ғалаба қозонди. Бу сафар у қора донараларда Белен Баррера Гомесдан устун келди. Афруза Ҳамдамова, Гулдона Каримова Мадинабону Халилова кучли рақибалари билан муросага келишди. Айниқса, Мадинабону қора доналарда ўйнаганига қарамай, уч карра жаҳон чемпиони, аёллар ўртасида 2600 рейтингни биринчи бўлиб забт этган Анна Музичук билан дуранг ўйнади. Умида Омонова бу турда тажрибали Анна Ушенинага ютқазиб қўйди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу (2767) 3-турда қора доналарда испаниялик Даниил Юффа (2646)ни мағлубиятга учратди. Учинчи тур олдидан уч иштирокчи - словениялик Антон Демченко (2620), франциялик Алиреза Фирузджа (2754) ва эронлик Парҳам Мақсудлу (2692) юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишаётганди. Учинчи турда етакчилар ўзаро тўқнаш келишди. Парҳам Мақсудлу қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, Фирузджани мағлуб этишни уддалади. Демченко эса ҳиндистонлик Аржун Эргаисига ютқазиб қўйди. Очко йўқотмаган биргина Мақсудлу қолди. 

Америкалик Мишра Абҳиманю, польшалик Шимон Гумулярз, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанандҳа, Нодирбек Абдусатторов ва Аржун Эргаиси 2,5 очкодан жамғариб, 2-7 -ўринларни банд этишган. Жами 33 нафар иштирокчи 2 очкодан тўплаган. Улар орасида Нодирбек Якуббоев ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг