UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 окт 08:17
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжонов 5-тур учрашувини ўтказди

Хабар берганимиздек, Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Кеча ўтказилган 5-партияда Рустам Қосимжонов қора доналарда ҳаракат қилди ва рейтингда ўзидан анча юқорида турган россиялик халқаро гроссмейстер, мусобақанинг 11-рақамли шахматчиси (Қосимжонов 56-рақам остида сараланган) Владислав Артемиев (2746) билан дуранг ўйнади. 

Маълумот учун, Рустам Қосимжонов 3-турда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен билан ҳам муросага келганди. Бугун у 6-турда оқ доналарда ўзи сингари 3 очко жамғариб турган ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Сантош Видит Гужрати (2718) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг