UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 окт 11:46
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжонов дуранг, Абдусатторов ғалаба билан бошлади

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида нуфузли халқаро турнир старт олди.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, жаҳон вице-чемпионлари Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабион Каруана  (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби машҳур шахматчилар дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда ёш халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Рустам Қосимжонов биринчи турда исроиллик халқаро мастер Ариэль Эренергга қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, муросага келди. Нодирбек эса қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган англиялик халқаро гроссмейстер Гавайн Жонс (2688)ни мағлубиятга учратди. 

Бугун 2-турда Рустам Қосимжонов оқ доналарда хитойлик Тинг Жие Лей (2469)га, Нодирбек Абдусатторов эса россиялик халқаро гроссмейстер Антон Демченко (2655)га қарши дона суради.    

Маълумот учун, 22 октябрь куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг