UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0

14 окт 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжоновда дуранг, 15 ёшли гроссмейстеримиз кучли рақибни мағлуб этди

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, жаҳон вице-чемпионлари Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабион Каруана  (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби машҳур шахматчилар дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Кеча ўтказилган 4-партияда Рустам Қосимжонов оқ доналарда ҳаракат қилди ва рейтингда ўзидан анча юқорида турган ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Пентала Харикришна (2748) билан дуранг ўйнади. Қосимжонов 3-турда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен билан ҳам муросага келганди. 

Истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 4-турда оқ доналарда ўйнаб, польшалик халқаро гроссмейстер Каспер Пёрун (2643)ни мағлубиятга учратди. Бешинчи партия олдидан Қосимжонов 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 27, Абдусатторов эса шунча очко билан 31-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг