UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 окт 08:29
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжоновда кетма-кет иккинчи мағлубият

Хабар берганимиздек, Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Кеча ўтказилган 10-партияда Рустам Қосимжонов қора доналарда ўйнаб, кутилмаганда мағлубият аламини тотиб кўрди. Ҳамюртимиз руминиялик гроссмейстер Богдан-Даниэль Дик (2613)га имкониятн бой берди. Бу 17-жаҳон чемпионининг кетма-кет қабул қилиб олган иккинчи мағлубияти бўлди. 

Бугун ўтказиладиган 11-тур олдидан Қосимжонов 5 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 73-ўринни эгаллаб турибди. Бир тур олдин у 37-поғонадан жой олганди. Рустам Қосимжонов бугун ўтказиладиган сўнгги 11-турда оқ доналарда голландиялик Эрин Л`ами (2619)га қарши ҳаракат қилади.

Маълумот учун, 22 октябрь куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг