UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0

18 апр 08:38
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаров ғалаба билан бошлади, Магнус Карлсен ҳам!

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grenke Freestyle Chess Open турнири старт олди.

Бир нечта гуруҳда ўтказилаётган мусобақанинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Кеча ҳамюртимиз 1-турда қора доналарда германиялик Детлев Волтерни мағлубиятга учратди. 

Мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси Магнус Карлсен оқ доналарда мезбонлар вакили Винзенс Хиллерманндан устун келди. Биринчи турда Фабиано Каруана, Уэсли Со, Левон Аронян (ҳаммаси АҚШ), Аржун Эргаиси (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Шахрияр Мамадьяров (Озарайбжон), Ян Непомняший (FIDE) сингари таниқли гроссмейстерлар зафар қучишди. 

Grenke Freestyle Chess Open мусобақасининг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил этади. Чемпион 60 000 евро билан бирга Лас-Вегасда ўтказиладиган Freestyle Chess турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 40 000, учинчи ўрин эгаси 30 000 еврога эга бўлади. Топ-10`таликни якунлаб берган шахматчи 3000 еврога эга чиқади. 

Бугун турнирнинг 2-турида Жавоҳир Синдаров оқ доналарда германиялик Йонас Роснерга қарши баҳс олиб боради. Магнус Карлсен қора доналарда чехиялик Васлав Финек билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг