UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

19 апр 12:10
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаров юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grenke Freestyle Chess Open турнири давом этмоқда.

Бир нечта гуруҳда ўтказилаётган мусобақанинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Кеча ҳамюртимиз ўтказилган ҳар икки тур учрашувида ғалабага эришди. У 1-турда қора доналарда германиялик Детлев Волтерни мағлубиятга учратганди. 

Иккинчи турда Синдаров оқ доналарда германиялик Йонас Роснердан устун келди. Учинчи турда қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, польшалик гроссмейстер Пёрун Касперни енгди. 

Мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси Магнус Карлсен ҳам дастлабки уч учрашувда ғалаба қозонди. Иккинчи рақам остида таснифланган америкалик Фабиано Каруана оқ доналарда ўйнашига қарамай, француз Этьенн Бакрога имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи турдан кейин 14 нафар иштирокчи юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.

Бугун мусобақанинг 4-турида Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Пранешга қарши баҳс олиб боради. Магнус Карлсен қора доналарда Этьенн Бакро билан ҳисоб-китоб қилади.  

Grenke Freestyle Chess Open мусобақасининг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил этади. Чемпион 60 000 евро билан бирга Лас-Вегасда ўтказиладиган Freestyle Chess турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 40 000, учинчи ўрин эгаси 30 000 еврога эга бўлади. Топ-10`таликни якунлаб берган шахматчи 3000 еврога эга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг