UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

21 апр 07:58
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаровда ғалаба, Магнус Карлсенда юз фоизлик натижа!

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grenke Freestyle Chess Open турнири давом этмоқда.

Бир нечта гуруҳда ўтказилаётган мусобақанинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Кеча ҳамюртимиз ўтказилган ҳар икки тур учрашувида ғалабага эришди. У 6-турда оқ доналарда польшалик Масье Клековскини мағлубиятга учратганди. Еттинчи турда эса қорада доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстер Арян Чопрадан устун келди. 

Саккизинчи тур олдидан Синдаров 5,5 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. Тўртинчи поғонадан жой олган грузиялик Баадур Жобавада ҳам 5,5 очко бор. Етти учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган норвегиялик Магнус Карлсен юз фоизлик кўрсаткич билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти. Кучли учликни 6 очкодан жамғарган Рауф Мамедов ва Андрей Есипенко якунлаб берган.   

Бугун мусобақанинг 8-турида Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ўзи сингари 5,5 очкога эга бўлиб турган германиялик Фредерик Сванга қарши баҳс олиб боради. Магнус Карлсен қора доналарда Рауф Мамедов билан ҳисоб-китоб қилади.  

Grenke Freestyle Chess Open мусобақасининг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил этади. Чемпион 60 000 евро билан бирга Лас-Вегасда ўтказиладиган Freestyle Chess турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 40 000, учинчи ўрин эгаси 30 000 еврога эга бўлади. Топ-10`таликни якунлаб берган шахматчи 3000 еврога эга чиқади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг