UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Мени фалаж қилиб қўйиши мумкин эди". Оливейра фаолиятини якунлаши мумкин бўлган жангни эслади 0 18:05"Царукян аллақачон чемпионлик имкониятига лойиқ эди" - Хамзат Чимаев 0 17:40Гарсия ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича Фьюри ва Усикни ортда қолдирди 0 17:17Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди 0 16:39Ярим оғир вазн жангчиси Чимаевга ўз вазнида қолишни тавсия берди 0 16:16"У кўргазмали жангни истаган эди". Пакьяо Мейвезер билан реванш музокаралари ҳақида гапирди 0 15:54"Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Бобонов иккинчи даврадаёқ икки карра Олимпиада чемпиони билан тўқнаш келиши мумкин 0 15:33"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади 0 15:10"Чимаевни иккиланишга мажбур қиламиз" - мураббий 0 14:48Яна икки қиличбозимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилишди 0 14:27Тайсон Фьюри: "У хавфли рақиб" 0 14:06Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди 0 13:45Karate Combat ва RCC Россияда қўшма турнир ўтказади 0 13:24The Ring Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги рейтингни янгилади 0 13:03Хоккейчиларимизнинг U-18 Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

03 июн 19:54
Янгиликлар

Теннис

Грунт қироли Рафаэль Надални табриклаймиз!

Бугун испаниялик теннис афсонаси Рафаэль Надаль ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Рафаэль Надаль Парера 1986 йил 3 июнь куни Испаниянинг Мальорка ороли Манакор шаҳрида дунёга келган. Грунт, яъни тупроқ қопламали кортлар қироли номини олган Надаль бугун 34 ёшга тўлди. Рафанинг отаси Себастьян икки укаси билан ресторан ҳамда ойна ишлаб чиқариз бизнеси билан шуғулланади. Онаси Ана Мария. Теннисчининг синглиси Мария Изабель.

Рафаэль теннис билан шуғулланишни амакаси Тонининг мураббийлигида 4 ёшидан бошлаган. Бу тандем 2019 йилга келибгина ҳамкорликни тўхтатади. Надаль профессионал фаолиятини 2001 йилда бошлаган ва шу кунгача 85 та турнирда бош мукофотни қўлга киритган. Фаолияти давомидаги иштирокидан $120,955,904 ишлаб олган (теннис тарихидаги учинчи кўрсаткич). 

Испаниялик афсона "Катта Дубулға" туркумига кирувчи 19 та турнирда бош совринга эга чиққан. Бу борадаги биринчи титули "Ролан Гаррос" бўлиб, 2005 йилда қўлга киритган. Илк бор 2008 йилнинг август ойида дунёнинг биринчи ракеткасига айланган. 

Надаль 35 та "Мастерс" турнирларида зафар қучган. Бу теннис тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. 2008 йилда Пекин Олимпиадасида чемпион бўлган. 2016 йилги Рио Олимпиадасининг жуфтлик баҳсларида ҳам олтин медаль билан тақдирланган.  

Испания терма жамоаси таркибида беш бор - 2004, 2008, 2009, 2011 ва 2019 йилларда норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогини боши узра баланд кўтарган. Унинг номидаги академия 2015 йилнинг декабрида ташкил этилган бўлиб, она шаҳри Манакорда фаолият юритяпти. Надаль бўш вақтида гольф ва покер ўйнайди. Мадриднинг "Реал" клуби мухлиси. Турмуш ўртоғи Мария Франсиска "Хиска" Парельо билан 2005 йилда танишган. 2019 йилнинг октябрига келибгина улар расман никоҳдан ўтишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
03 июн 20:54:53
Mirzaev Sanjar
Assalomu alaykum!
Rafael Nadal sizni 34 yoshingiz bilan chin yurakdan tabriklayman!
Tug'ilgan kuningiz muborak bulsin sizni ashadiy muxlisingiz Mirzaev Sanjar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг