UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

20 апр 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Гукеш Доммаражу vs Жавоҳир Синдаров: Жаҳон тожи учун матч қаерда ва қайси қоидалар асосида ўтказилади?

Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Кипрда ўтган "Номзодлар турнири"даги тарихий натижаси эвазига Жаҳон тожи учун матчда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Режа бўйича Жаҳон тожи учун матч шу йилнинг ноябрь ойи охири декабрь ойининг бошларида ташкил этилади. Ҳозирча бу суперматчга қайси давлат мезбонлик қилиши аниқ эмас. Амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу! Ҳиндистон ўзини шахмат мамлакати деб атайди ва шу билан бирга мамлакатда шахматни қўллаб-қувватловчи миллиардерлар талайгина. Айтмоқчи бўлаётганимиз, матч мезбонлигини олиш учун тиш-тирноқлари билан ҳаракат қилишади. 

Биздаги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри ҳам мезбонликни шунчаки бериб қўймоқчи эмас. Айрим хабарларга ишонадиган бўлсак, мезбонлигимиз масаласи деряли ҳал бўлган. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. 

Жаҳон тожи учун кечадиган матчнинг ўзига келсак, у 14 та классик партиядан иборат бўлади. Биринчи бўлиб 7,5 очко ёки ундан кўпроқ тўплаган шахматчи ғолиб дея эълон қилинади ва қолган партиялар ўтказилмайди. Агар 14 партиядан кейин ҳам ҳисоб тенг бўлса, у ҳолда тай-брекларга мурожаат қилинади. 

Маълумот учун, Гукеш Доммаражу 2024 йилнинг 12 декабрь куни хитойлик Дин Лижэнни 7,5:6,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 18 ёшида 18-Жаҳон чемпионига айланган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг