UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

21 мар 17:02
Янгиликлар

Гимнастика

Гулистонда гимнастика спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби фойдаланишга топширилди

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида манзилли дастур асосида 24х48 м ўлчамли, кунига 420 нафар спортчи шуғулланиш имконига эга замонавий универсал спорт зали фойдаланишга топширилди.

Мазкур объект қурилиши учун 4 миллиард 30,0 миллион сўм сарфланди, спорт иншооти 187,6 млн сўмлик спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминланди. Энди сирдарёлик ёшлар гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги мазкур мажмуада бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, батутда сакраш, спорт акробатикаси, аэробика каби спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин.

 

Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби универсал залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, Ўзбекистон гимнастика федерацияси биринчи вице-президенти Руслан Мустаев, трамполин бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир давомида Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Сабина Тошкенбоева, ўсмирлар Олимпия ўйинлари қатнашчиси, Осиё чемпиони Анора Давлатова сингари таниқли спортчилар Сирдарёлик ёш спортчиларга маҳорат дарси ўтиб беришди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев сирдарёликларни қўшалоқ байрам – Наврўз айёми ҳамда кўркам, замонавий спорт мажмуасининг очилиш маросими билан қутларкан, жумладан, шундай деди:

– Мамлакатимиз раҳбарининг Сирдарёга ташрифидан сўнг, вилоят спорти янги ўзгаришлар, янада юқори кўрсаткичлар сари юз тутди. Мазкур замонавий мажмуанинг фойдаланишга топширилиши ҳам ушбу жараённинг бир бўлагидир. Сирдарё замини юртимизга жуда кўп истеъдодларни тарбиялаб берган. Энди мана шу гимнастика турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабидан ҳам Ватанимиз шаънини жаҳон майдонларида муносиб ҳимоя қиладиган ўғил-қизлар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг