UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0

11 апр 19:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ғуломжон ва Жавраил олтин, Бекзод ва Магомед кумуш медаль соҳиблари

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнири якунланди.

Хабар берганимиздек, ҳал қилувчи финал учрашувига 4 нафар курашчимиз етиб келган эди. Улардан 57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ғуломжон Абдуллаев ҳамда 86 кг вазндаги Жавраил Шапиев хитойлик рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди. Абдуллаев Лиу Мингхуни, Шапиев эса Дин Зушендан устун келди.    

Эронлик курашчилар билан тенгма-тенг курашган Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) ва Магомед Ибрагимов (97 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди. Жароҳати сабаб 65 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Иляс Бекбулатов бронза медали учун беллашувга чиқа олмади. 

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, финалга етиб келган Ғуломжон Абдуллаев, Бекзод Абдураҳмонов, Жавраил Шапиев ва Магомед Ибрагимов Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 апр 23:20:25
kansler
Litsenziya omaganlarni
yozmidi bula. Ozimiz qidirib topib olamiz.Bekbulatov yutqizib qoydidiyu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг