UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 май 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Жаҳон кубоги йўлидаги асосий рақибасини енгди

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг учинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова муҳим ғалабага эришди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, ўзи сингари икки ғалабага эришган қозоғистонлик Мадина Давлетбаевани мағлубиятга учратди. 

Ҳамюртимиз Нилуфар Ёқуббоева қозоғистонлик Бибисара Ассаубаевадан устун келди. Гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоева яна бир қозоғистонлик шахматчи Гулисхан Нахбаева билан дурангга имзо чекди. Баҳора Абдусатторова қозоқ шахматчиси Меруерт Камалиденовани енгди. 

Бугун ўтказиладиган тўртинчи тур олдидан Тоҳиржонова 3 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Нилуфар Ёқуббоева 2,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган. Кейинги поғоналардан жой олган шахматчилар ҳисобида икки ва ундан камроқ очко бор. Бугун тўртинчи турда ўзбек дербиси бўлиб ўтади. Гулруҳбегим оқ доналарда Ёқуббоевага қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг