UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 июл 16:58
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Хитойдаги кучлилар турнирида қандай иштирок этяпти?

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Юэчэн округи Шаосин шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Умумий соврин жамғармаси 119 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Belt & Road China 2019 мусобақасида сайёрамизнинг кучли шахмат қироличалари ўз маҳоратларини намойиш этяпти. Улар орасида гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам дона сурмоқда. 

Тоҳиржонова бугунгача ўтказилган еттита турда 3,5 очко жамғарди. У 7-турда ҳиндистонлик машҳур шахматчи Харика Дроноваллига қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, мағлубиятга учради. Гулруҳбегим айни дақиқаларда 8-турда эронлик Сарасадат Хадемалшарехга қарши қора доналарда ҳаракат қиляпти. 

Хитойдаги халқаро турнирда россияликлар Александра Костенюк, Ольга Гиря, ҳиндистонлик Харика Дроновалли, грузияликлар Нино Батсиашвили, Нана Дзагнидзе, болгариялик Антоанета Стефанова, украиналик Анна Ушенина сингари машҳур гроссмейстерлар дона суришяпти. 

Маълумот учун, мусобақа ғолиби 40 000 долларни қўлга киритади. Иккинчи ўринга 20 000, учинчи ўринга 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули кафолатланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг