UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

18 июл 14:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусковга ягона мағлубиятини тақдим этган Ўздемир 16 ойга дисквалификация қилинди

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Волкан Ўздемир бир йилу тўрт ойга четлатилди.

Асли келиб чиқиши туркиялик, ҳозирда Швейцария шарафини ҳимоя қилаётган Волкан ташкилотнинг допингга қарши сиёсатини бузгани учун ўн олти ойга дисквалификация қилинди.

36 ёшли аралаш яккакураш устаси ўзининг четлатилиши ҳақида ижтимоий тармоқда гапириб, эритропоэтин гормонини истеъмол қилганини тан олди.

"Мен тўпиғимдаги операциядан кейин тикландим. Шифокор мени бу препарат хавфсиз эканлиги ва допинг назоратида аниқланмаслигига ишонтирди. Ўша куни кечқурун биринчи инъекцияни қилдим. Бу менинг қарорим ва ҳаётимдаги энг катта хатом эди. Мен масъулиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Ҳар бир спортчи ўз организмига нима тушаётганига жавоб беради. Мен ўз спортимга, мухлисларимга ва ўзимга панд бердим", - деб ёзди Ўздемир ижтимоий тармоқда.

Волканнинг сўзларига кўра, февраль ойида топширилган допинг тести ижобий натижа берганидан сўнг, у дарҳол қоидабузарликни тан олган ва UFC ва антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қила бошлаган. Шу боисдан ҳам дисквалификация муддати 16 ойга қисқартирилган.

Эритропоэтин буйраклар томонидан ишлаб чиқарилади ва қизил қон таначалари ҳосил бўлишини рағбатлантиради, спортда эса энг машҳур допинг препаратларидан бири ҳисобланади, чунки у қоннинг кислородни ташиш қобилиятини оширади, шунга мос равишда чидамлиликни яхшилайди ва тикланишни тезлаштиради.

Маълумот учун, Волкан Ўздемир сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтган UFC турнирида ўтказган ва биринчи раунддаёқ Алонсо Менифилдни нокаутга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг