UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 июн 17:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусковнинг қиёфадошига янги рақиб берилди

30 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да UFC 303 турнири бўлиб ўтади.

Ўрта вазн тоифаси UFC рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган Роман Долидзе яримоғир вазнга қайтади ва сафдан чиққан Карлос Улбергнинг ўрнини эгаллайди. Улберг жароҳати сабаб Энтони Смитга қарши кечиши керак бўлган жангдан "ечилганди". Смит ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг қиёфадоши ҳисобланади. 

Ушбу жанг UFC 303 турнирининг аҳамияти жиҳатидан учинчи тўқнашуви бўлади. 35 ёшли Роман Долидзе охирги иккита жангида мағлубиятга учраган. У Марвин Веттори ва Нассурдин Имавовга қарши кечган жангларда имкониятни бой бериб қўйганди. Унгача грузиялик аралаш яккакураш устаси кетма-кет тўртта жангда ғалаба қозонганди. Ғалабаларининг учтасини муддатидан аввал қўлга киритган. 

Энтони Смитга келадиган бўлсак, у сўнгги йилларда барқарор жанг ўтказа олмаяпти. У сўнгги бешта жангидан учтасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Америкалик 35 ёшли Смит яримоғир вазн тоифаси UFC рейтингида ўнинчи ўриндан жой олган. Энтони сўнгги жангида Витор Петринони биринчи раунддаёқ мағлуб эта олганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг