UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

06 июн 10:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Густафссон қайтмоқда, у Вердумга қарши октагонга чиқади

Ярим оғир вазнда UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Александер Густафссон фаолиятини қайта тикламоқда.

Катта эҳтимол билан у 25 июль куни ўтказиладиган UFC оқшомида октагонга кўтарилади. Шу билан бирга у вазнини ўзгартиради ва оғир вазн тоифасида жанг ўтказади. Унинг рақиби жуда катта эҳтимол билан собиқ UFC чемпиони Фабрисио Вердум бўлади. 

Вердум варианти ўхшамаган тақдирда ярим оғир вазнда UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Овинс Сен-Пре швециялик жангчига рақиблик қилади. Ҳар икки спортчи ҳам сўнгги жангида мағлубият аламини тотиб кўрган. Вердум яқинда Алексей Олейникка, Овинс эса Бен Ротвеллга ютқазиб қўйганди.

Густафссонга келсак, у сўнгги бор ўтган йилнинг июнь ойида октагонда кўриниш берган. Ўшанда Густафссон Стокгольм шаҳрида Энтони Смитга ютқазган ва жанг якунланганидан сўнг спортдан кетишини эълон қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг