UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 ноя 17:02
Янгиликлар

Шахмат

Ҳамдардлик билдирамиз

Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, мамлакатимизда шахмат спортининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсон, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Акром Тошхўжаевнинг бутун меҳнат фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ўтган. Узоқ йиллар «Ўзбекистон» телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар «Спорт» телерадиоканалида ишлаган.

Айниқса Акром ака ўзбекистонлик биринчи ва ҳозирча ягона жаҳон чемпиони (катталар ўртасида) Рустам Қосимжоновнинг чемпионлик тожи учун ўтказган ўйинларини юксак савияда шарҳлаб, мухлису-мутахассислар назарига тушганди.

Сайтимиз ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси кўп сонли спорт ихлосмандлари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг руҳи шод, охирати обод бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг