UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

05 июн 19:00
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ҳамюртларимиз сузиш бўйича Италиядаги анъанавий халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этдилар

Теглар :  ИталияСузиш
2017 йилнинг 1-4 июнь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида сузиш бўйича “Tiro a volo nuoto” анъанавий халқаро турнири ўтказилди.


Учинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада Европанинг қатор давлати вакиллари каби мамлакатимиз спортчилари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. Эътиборлиси, мазкур халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 4 нафар спортчимиздан учтаси совринли ўринларни банд этишди. 

Жумладан, терма жамоамиз етакчиларидан бири Ҳуршиджон Турсунов 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 00:49.54 сония натижа билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 200 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳам маррага 1:50.55 сонияда етиб келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қувонарлиси, Ҳуршиджон ҳар икки йўналишда ҳам “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирининг рекордини янгилади. 

Яқиндагина Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган Артём Козлюк ҳам “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирининг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 200 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 2:01.07 сония натижа қайд этган Артём олтин медални қўлга киритиш билан бирга, халқаро турнирнинг рекордини ҳам янгилади. Бундан ташқари тажрибали спортчимиз 50 метр масофага баттерфляй усулида сузиш мусобақасида 00:24.45 сония натижа билан биринчи, 100 метр масофага баттерфляй усулида сузишда эса 00:54.04 сония кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади.  

“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида бир неча йўналишда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган Алексей Тарасенко Рим шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам муносиб иштирок этиб, терма жамоамиз ҳисобига бир йўла учта кумуш медални келтирди. Хусусан, эркин усулда сузиш бўйича 50, 100 ва 200 метр масофаларга ўтказилган мусобақаларда мос равишда 00:23.08 сония, 00:50.38 сония ва 1:51.03 сония натижаларни қайд этган Алексей Тарасенко уч бор шоҳсупага кўтарилди. Шундай қилиб, “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирида иштирок этган юртдошларимиз 4 та олтин ва 4 та кумуш медалларга сазовор бўлдилар. 

“Рим шаҳрида ўтказилган халқаро турнир спортчиларимиз учун жорий йилнинг 14-23 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтади, - дейди Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев. Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини спортчиларимиз мамлакатимизда ўтказишади. 

Спортчиларимизга сузиш спорт турининг энг йирик мусобақаларидан бири ҳисобланган жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Умид қиламизки, Венгрияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлашади”. Биз ҳам ўз навбатида спортчиларимизга бўлажак йирик мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Маълумот учун. Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини Ҳуршиджон Турсунов, Алексей Тарасенко, Артём Козлюк ва Даниил Букин ҳимоя қиладилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг