UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0

05 янв 08:07
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ҳарбийлар ўртасида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйини бўйича мусобақа ўтказилди

Шу кунларда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан республикамиз бўйлаб спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилмоқда.

Қуролли кучлар академияси спорт майдонларида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинлари бўйича ҳарбий спортчилар ўртасида йирик мусобақа ташкил этилди.

100 нафардан зиёд спортчилар ўртасида қизғин баҳсларга бой бўлган тош кўтариш мусобақаларида -65 кг вазнда Рустам Жўраев ғолибликни қўлга киритган бўлса, -70 кг вазнда Дилбек Абдуллаев, -75 кг вазнда Азамат Усанов, -80 кг вазнда Мирзоҳид Эргашев, -90 кг вазнда Жуманазар Абдиев, +90 кг вазнда Достон Йўлдошевлар тенгсиз эканлигини исботладилар.

Баҳодирлар ўйини мусобақаларида ёшлар ўртасида Ислом Ҳакимжонов 1-ўринни қўлга киритди. Катталар ўртасидаги баҳсда Баҳодир Йўлчиев ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2019 йил 28 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 31 декабрдаги 2282-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан яна бир қанча спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг