UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

14 окт 08:39
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркибимиз тасдиқланди

Хабарингиз бор, 14-20 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби тасдиқланди. Яккалик баҳсларида жами 18 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади. 

Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилувчи ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими 15 октябрь куни соат 17:00да бошланиши белгиланган. Шу куни дзюдочилар тарозидан ўтишади. 16-17 октябрь кунлари яккалик мусобақасида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланади. 

18 октябрда аралаш жамоавий баҳслар ташкил этилади ҳамда шу куннинг ўзида жаҳон чемпионатининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.     

Яккалик мусобақасида иштирок этадиган таркибимиз:

ЭРКАКЛАР

-60 кг: Дилшод Баратов

-60 кг: Баҳром Ботуров

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Мусо Собиров 

-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев 

-100 кг: Рустам Шораҳматов 

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров 


АЁЛЛАР

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-52 кг: Гулҳаё Жўраева 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова

-63 кг: Нигина Сапарбаева 

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева 

-78 кг: Муштарийбегим Афзалова 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Мураббийлар - Тоҳир Файзиев, Нурали Қобулов, Улуғбек Азизов, Азиз Тошматов, Раҳим Субҳонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг