01 авг 11:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматов АҚШга етиб борди, у эртадан машғулотларни бошлайди ФОТО
Хабар берганимиздек, кеча Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов АҚШга жўнаб кетган эди.
Ниҳоят, узоқ парвоздан сўнг Дўсматов океан орти мамлакатига етиб борди. У айни пайтда АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб турибди.
- Америкага етиб келдим ва эртадан машғулотларни бошлайман, - деди Олимпиада чемпиони.
Бу ерда Ҳасанбой профессионал боксчиларимиз - Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсуновлар билан бирга машғулотларни ўтказади.
Катта эҳтимол билан Дўсматов ҳам юқорида номлари тилга олинган чарм қўлқоп усталаримиз сингари Андрей Рябинскийга тегишли Россиянинг "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар