15 дек 11:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматов чорак финал жангида рингга кўтарилди
Шу кунларда қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бундан бир неча дақиқа аввал Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳасанбой -52 кг вазн тоифасининг чорак финал жангида бухоролик Мироншоҳ Ибрагимовга қарши рингга кўтарилди.
Жангда сезиларли устунликка эга бўлган андижонлик чарм қўлқоп устаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Ярим финал жанглари эртага бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар