UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

16 дек 18:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқдими? Иқболжон Холдоровчи?

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун мамлакат чемпионатида ярим финал жанглари ўтказилиб, олтин медал учун рингга кўтариладиган 16 нафар боксчининг номи маълум бўлди. Энг енгил, яъни -52 кг вазн тоифасидаги марказий жанг Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамда истеъдодли боксчи Аброржон Қодиров ўртасида бўлиб ўтди. 

Қизиқарли кечган жангда Дўсматов рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финал баҳсида эса Тошкент вилояти вакили Худойназар Файзов ва пойтахтлик Нодиржон Мирзааҳмедов тўқнаш келишди. Жангда 5:0 ҳисобида зафар қучган Файзов эртага финалда Ҳасанбойга рақиблик қиладиган бўлди.

-69 кг вазн тоифасида чемпионлик учун курашаётган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Иқболжон Холдоров финал остонасида фарғоналик Фазлиддин Мелибоевга имконият қолдирмади - 5:0. Иккинчи ярим финалда Бобо-Усмон Батуров Жаҳонгир Раҳмоновдан 5:0 ҳисобида устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг