UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

10 дек 13:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов IBA камари учун жанг қилади. Сана, рақиб ва манзил маълум!

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги санаси, манзили ва рақиби маълум бўлди.

Унга кўра, Дўсматов 2024 йилнинг 13 январь куни Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ташкил этиладиган IBA чемпионлар оқшоми турнирида рингга кўтарилади. Ҳамюртимизнинг рақиби испаниялик Самуэль Кармона бўлади. 

Икки боксчи кеча Дубайдаги IBA Чемпионлар оқшомида юзма-юз келишди. IBA камари учун кечадиган жангнинг face to face маросимини икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўтказиб берди. 

Маълумот учун, Кармона Ҳасанбой чемпион бўлган Рио-2016 Олимпиадасининг иштирокчиси ҳисобланади. Ўшанда Дўсматов -49 кг вазнда чемпионликка эришган бўлса, Кармона 1/4 финалда колумбиялик Юберхен Мартинесга ютқазиб қўйганди.

"Ин Ша Аллоҳ, IBA чемпионлик камарини Ўзбекистонга олиб келаман", - дейди Дўсматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг